Линклар

Мирзиёев Олий Мажлис ваколатини кўпайтирмоқчи


Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев президентликка сайланса Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги аҳамиятини оширмоқчи. Сешанаба куни Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатган Либерал демократик партия расмий сайтида мана шу ҳақда билдирилди.

Мирзиёевнинг сайлов олди дастурида Олий Мажлиснинг муҳим масалаларни,, ички ва ташқи сиёсат муаммоларини ҳал қилишдаги ваколатларини ошириш назарда тутилади.

“... шунингдек, ижроия ҳокимияти устидан парламент назоратини амалга ошириш муҳим вазифалардан бири деб ҳисоблаймиз”, дейилади Мирзиёевнинг сайловолди дастурида.

Сешанба куни президентликка номзодлар расман сайловолди тарғибот ишларини бошлади. Ўзбекистонда президентлик сайлови 4 декабрда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG