Линклар

Ўзбекистонда талабалар Президент сайлови туфайли қўшимча таътилга чиқади


Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари 2016 йил 1 декабридан 5 декабригача навбатдан ташқари таътилда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 31 октябрдаги буйруғига таяниб, "Новости Узбекистана"нинг хабар қилишича, қўшимча таътил талабаларга 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида доимий яшаш жойларидан қатнашишига имкон яратиш мақсадида берилмоқда.

Айтилишича, олий ўқув юртлари раҳбариятига буйруқ ижросини таъминлаш учун зарурий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.

XS
SM
MD
LG