Линклар

logo-print

ЎФФ ўзбек журналистикасини танқид қилган футболчи билан “тушунтириш ишлари”ни олиб бормоқда


Футболчи Виталий Денисов.

Футболчи Виталий Денисов.

Ўзбекистон Футбол федерацияси Твиттер микроблогидаги ўз саҳифасида ўзбек журналистикаси ҳақида мулоҳаза билдирган Миллий терма жамоа ўйинчиси Виталий Денисов билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Федерация сайтида Денисовнинг мулоҳазаси оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинаётганидан хавотир изҳор этилган.

Аввалроқ ўзбек футболи ҳақида ёзадиган сайтлардан бири ёпилиши ҳақидаги хабар юзасидан фикр билдирган Денисов Твиттерда “Мен ҳали Ўзбекистонда ўта саводли журналистни учратганимча йўқ! Ким нима деса десин, аммо бу факт!!! Ҳар бири ўзига қандай қулай бўлса, шундай ёзади” дея изоҳ қолдирганди. Футболчининг бу фикри микроблогда қизғин баҳс уйғотган.

Ўзбекистон Футбол федерацияси футбол мухлисларидан бу борадаги тушунмовчилик юзасидан чуқурлашмасликни сўраган.

“Денисов билан олиб борилган суҳбат давомида футболчи ўзининг фикри орқали ҳеч қандай ёмон мақсадни кўзламагани аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси унга тўлиқ ишонади ва футболчини қўллаб-қувватлашини билдиради”, дейилади федерация хабарномасида.

XS
SM
MD
LG