Линклар

Қирғиз расмийлари Ўзбекистон билан келишилган чегара участкалари рўйхатини ҳозирча очиқламади


Қирғизистон ҳукумати экспертлар ишчи гуруҳи ўзбек-қирғиз чегарасидаги келишилган участкалар рўйхатини ҳозирча бера олмайди. Бу ҳақда АКИpress агентлигига 2 ноябрь куни Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматидан маълум қилганлар.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент ва Бишкек чегарадаги 49 та баҳсли ҳудуд бўйича позицияларини ўзаро келишиб олгани ҳақида хабар қилганди.

Қирғиз расмийларининг қайд этишича, чегара масалалари бўйича музокаралар қайта бошланган август ойидан буён икки мамлакат ҳукумат делегациялари ўртасида тўртта учрашув ўтказилган. Жорий йил охиригача бундай учрашувлардан яна учтаси ўтказилажагини билдирган расмийлар шу важдан келишилган участкалар бўйича рўйхатни шу кунда тақдим этолмасликларини айтганлар.

Чегараларни аниқлаш бўйича икки мамлакат экспертларининг галдаги учрашуви Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG