Линклар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари алмашди


Uzbekistan - information and communication technologies week in Samarkand

Uzbekistan - information and communication technologies week in Samarkand

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Шерматовни тайинлади

Бу ҳақда хабар қилган uzdaily.uzга кўра, 1977 йилда туғилган Шерзод Шерматов Тошкент давлат техника университети ва Йель университети (АҚШ, 2000 йил) битирувчисидир.

Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди. Аввалроқ эса, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари бўлган.

Шерматов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида Алишер Файзуллаевни алмаштиради. Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директорлигига тайинланди.

Инҳа университети ректори лавозимига шу ўқув юртида маъмурий масалалар бўйича менежер вазифасини бажарган Сарвар Бобохўжаев тайинланди.

XS
SM
MD
LG