Линклар

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталига кўра, 1 ноябрь куни Андижон ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида сайловчилар билан учрашди.

Айтилишича, Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлаган, ўзининг сайловолди дастури билан таништирган

“Дастурга кўра, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш муҳим масалалардан ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, мамлакатдаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳудудларни комплекс ва изчил ривожлантириш, халқ турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини юксалтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

1 ноябрь куни Ўзбекистон президенти лавозимига бош уч номзоднинг ҳам сайловолди дастурлари эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG