Линклар

АҚШ президенти сайлови яқинлашаркан, глобал бозорлар ҳамда доллар тушишда давом этмоқда


Инвесторлар АҚШ президентлигига номзодлар ўртасидаги кескинлашиб бораётган рақобат глобал бозорларни безовта қилиши ҳақида хавотир олар экан, биржалар ҳамда АҚШ доллари тушишда давом этмоқда.

АҚШда ўтказилаётган сўровномалар демократ Ҳиллари Клинтон ҳамда республикачи Дональд Трамп ўртасидаги фарқ озаётганини кўрсатмоқда. Бу эса узоқ пайтдан бери Клинтон ютишига ҳамда унинг президент Барак Обама сиётастини давом эттиришига ишониб келаётган инвесторларни ўйлаб кўришга мажбурламоқда.

Уолл-стритдаги вазият 2 ноябрь куни 47 давлатни ўз ичига олувчи “Дунё индекси” 0,74 фоизга тушишига олиб келди. Бу эса охирги тўрт ой ичидаги энг паст кўрсаткичдир. 3 ноябрь куни Осиё бозорларида ҳам шунга ўхшаш аҳвол кузатилди.

Manulife Asset Management ширкати ходими Неил Масса Reuters агентлиги билан суҳбатда “Асосий фактор сайлов ҳақидаги хавотирлардир. Клинтон ютади, деган фикр кенг тарқалган эди. Энди эса Трамп унга етай деб қолди. Бу эса одамларни хавотирга солиб қўйди”, деди.

АҚШ доллари евро, ен, Швейцария франки ҳамда Британия стерлингига солиштирганда сўнгги тўрт ой ичидаги энг паст кўрсаткичга тушди.

Барқарор мол ҳисоблананувчи олтин нархи эса кўтарилишда давом этди ва бир унция олтин нархи 1297 долларга кўтарилди.

XS
SM
MD
LG