Линклар

Украина бўҳронига Путиннинг ёрдамчиси алоқадорлигини кўрсатувчи мактублар эълон қилинди


Владислав Сурков

Владислав Сурков

Украиналик ҳакерлар Россия президенти Владимир Путин маъмуриятининг юқори лавозимли мулозими Владислав Сурковга тегишли иккинчи электрон почтани бузганини айтмоқда. Шу аснода улар Кремлнинг Киев ишларига аралашганини кўрсатувчи янги далилларни ошкор қилишди.

Янги электрон мактубларни Озодлик радиоси улар 3 ноябрь куни эълон қилинишидан аввал қўлга киритиб, кўриб чиқди. Агар мактублар ҳаққоний бўлса, улар Сурков офиси 2014 йил Украина шарқида айирмачилар анклавларини тузганини кўрсатади.

Мактублар Сурков Украинанинг Харьков вилоятини беқарорлаштиришни режалаштиргани, мамлакатдаги сиёсий қарама-қаршиликлардан фойдаланиш учун украиналик сиёсатчиларни ўрганиб чиққани ҳамда Донецк ва Луганкс вилоятларида айирмачи гуруҳларга етакчи тайинлашда кўмаклашганини кўрсатади.

Ўтган ҳафтада ҳакерлар Сурковга алоқадор эканлиги иддао қилинаётган электрон почтага келган мактубларни ошкор қилган эди. Таҳлилчиларнинг айтишича, бу мактублар Россия Қримни аннексия қилиб олишга тубдан тайёрлангани ҳамда Донецк ва Луганск вилоятларида Киевга қарши чора-тадбирларни қўллаганини кўрсатади.

XS
SM
MD
LG