Линклар

Қирғизистон парламентида янги ҳукмрон коалиция ташкил этилди


Қирғизистон парламенти депутатлари.

Қирғизистон парламенти депутатлари.

Қирғизистон парламентида янги ҳукмрон коалиция ташкил этилди.

Президент Атамбаев мансуб бўлган социал демократлар партияси раҳбарлигида 3 ноябрда ташкил этилган коалицияга “Қирғизистон”, ва “Бир бўл” партиялари қўшилди.”Республика –Ата Журт”, “Ата Мекен”, “Ўнугуу –Прогресс” партиялари эса мухолифатда қолди.

Аввалги коалиция 26 октябрь куни ҳукмрон партиялар ўртасида Конституцияга ўзгартишлар киритиш масаласида якдиллик бўлмагани ортидан тарқаб кетган эди.

Янги коалиция Сўўрўнбай Жээнбековни яна бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатмоқда. Сўўрўнбай Жээнбеков ўтган йили бош вазир лавозимига тайинланган, лекин ҳукмрон коалиция тарқаши ортидан 26 октябрь куни истеъфо берган эди.

XS
SM
MD
LG