Линклар

logo-print

Россия Сурияда рус ҳарбийлари ҳалок бўлганини инкор қилди


Сурияда жорий йил августида уриб туширилган рус вертолёти қолдиқлари.

Сурияда жорий йил августида уриб туширилган рус вертолёти қолдиқлари.

Россия Мудофаа вазирлиги “Исломий давлат” гуруҳи томонидан рус ҳарбийлари ўлдирилгани тўғрисида тарқатилган хабарни рад этди.

"Исломий давлат" гуруҳи 3 ноябрь куни Сурияда ҳарбий вертолёт уриб туширилгани ортидан рус ҳарбийлари ҳалок бўлганини билдирган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги Пальмира шаҳридан 40 километр узоқликдаги аҳоли пунктларидан бирига гуманитар ёрдам олиб кетаётган рус вертолёти ҳақиқатан ҳам ўққа тутилганини, бироқ учувчи вертолётни хавфсиз жойга қўндиришга муваффақ бўлганини хабар қилди.

Вазирликка кўра, вертолёт ичидаги одамларга шикаст етмаган.

XS
SM
MD
LG