Линклар

logo-print

Гулнора Каримованинг пуллари масаласидаги музокаралар муддати узайтирилди


Гулнора Каримова.

Гулнора Каримова.

АҚШ суди федерал амалдорларнинг Ўзбекистон билан собиқ президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнорага тегишли бўлган бир неча юз миллион доллар маблағ масаласида келишиб олиш муддатини узайтирди.

Судя Эндрю Картернинг 2 ноябрда чиқарган қарорига мувофиқ, томонлар айни пайтда Швейцария банкида сақланаётган пулларнинг тақдири ҳақида январь ойи охиригача келишиб олиши зарур.

АҚШ амалдорлари Ўзбекистон билан мазкур пуллар юзасидан музокаралар ўта оғир кечаётганни таъкидламоқдалар.

АҚШ Адлия вазирлиги жорий йилда Гулнора Каримовани пора олиш орқалибойишда айблаб, унга тегишли 600 миллион доллардан ортиқроқ маблағни музлатиш ҳақида қарор чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG