Линклар

Туркия шарқидаги Диёрбакирда портлаш оқибатида 8 одам ҳалок бўлди


Turkey -- People react as Turkish police officers block the streets near the explosion site after a strong blast in the southeastern city of Diyarbakir, November 4, 2016

Turkey -- People react as Turkish police officers block the streets near the explosion site after a strong blast in the southeastern city of Diyarbakir, November 4, 2016

Туркия жануб-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида бугун рўй берган портлашда 8 одам ҳалок бўлди, 100дан зиёд одам яраланди.

Маҳаллий полицияга кўра, ичига бомба ўрнатилган машина портлаган.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Курдистон ишчи партияси - ПКК аъзоси бўлгани гумон қилинган шахс ҳам портлашдан ҳалок бўлганини билдирди.

Воқеа гувоҳлари портлаш ортидан отишма овозлари эшитилганини айтишди.

Портлаш курдпараст партия ҳисобланган Халқ Демократияси (ХДП) мухолиф партияси раҳбарлари ҳамда камида тўққиз бошқа депутатнинг олиниши ортидан рўй берди.

Ҳукумат ХДПни Курдистон ишчи партияси ПКК ғояларини тарғиб қилганликда айблаб келади.

Ўз навбатида ХДП ПККга алоқаси борлигини қатъиян рад этади.

XS
SM
MD
LG