Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:10

Туркия Диёрбакирдаги 8 одам ўлимига сабаб бўлган портлашда ПККни айблади


Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида жума куни амалга оширилган портлашга Курдистон ишчи партияси - ПКК масъулиятни зиммасига олди.

Бу ҳақда Диёрбакир вилояти ҳокимлиги асосланиб Reuters агентлиги хабар қилди.

Теракт оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 100дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу ҳужум Туркияда мухолифат партия ҳисобланувчи Халқлар демократияси партияси аъзолари ҳибсга олиниши ортидан амалга оширилди.

Айни пайтда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу билан Туркиядаги ҳибсга олишларни муҳокама қилган.

Ҳибсга олинган Халқ демократик партиясининг курдпараст раҳбарлари ПКК ғояларини тарғиб этганликда гумонланмоқда.

Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим террорчиликни қўллаб-қувватлайдиганлар қилмишларига жавоб беришлари керак, дея баёнот белганди.

XS
SM
MD
LG