Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

ИД Мосулда 1600 одамни тирик қалқон қилиш мақсадида гаровга олган


Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида “Исломий давлат” жанггарилари тинч аҳоли орасидан бўлган 1600 одамни бомбардимонлар пайти улардан тирик қалқон сифатида фойдаланиш мақсадида гаровда ушлаб турибди.

Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги маълум қилди.

Ташкилотга кўра, гаровдагиларнинг 400 нафари асир олинган язидий, курд ва шиа аёллардир.

Икки кун аввал “Исломий давлат” жанггарилари Мосулда 200 одамни оммавий қатл этгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Ироқ қуролли кучлари 17 октябр куни Мосулни "Исломий Давлат"дан озод қилиш мақсадидаги амалиётларни бошлади.

Ироқ армияси замбараклардан шаҳарни бомбардимон қилмоқда.

"Исломий Давлат" жангарилари бундан олдин Суриянинг Манбиж шаҳри учун кечган жангларда тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланган эдилар.

XS
SM
MD
LG