Линклар

Туркияда Cumhuriyet мухолифат газетасининг тўққиз нафар журналисти Курдистон ишчи партияси ҳамда АҚШда яшовчи дин тарғиботчиси Фатхуллоҳ Гуленга алоқадор кўрилиб ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганлар орасида таниқли туркиялик карикатурачи бўлмиш газета бош муҳаррири ҳам бор.

Туркия президенти Режап Тайип Эрдўғон июль ойидги амалга ошмаган давлат тўнтаришига уринишлар ортидан ўз мухолифларини таъқиб этмоқда.

Кеча туркиялик тўққиз сиёсатчи, жумладан курдпараст Демократик Халқ партиясининг ҳамраислари ҳибсга олинганди.

Cumhuriyet Туркияда Эрдўғонни танқид этувчи саноқли нашрлардан биридир.

15 июль куни Туркияда амалга ошмаган давлат тўнтаришига уриниш ортидан мамлакат бўйлаб 110 минг одам ишдан ҳайдалди, 37 минг одам ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG