Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири Мосулдаги "Исломий давлат" жангчиларини таслим бўлишга чақирди


Ироқ бош вазири Мосулдаги "Исломий давлат" жангчиларини, агар яшамоқчи бўлсалар, таслим бўлишга чақирди, дея хабар беради Ироқ давлат матбуоти.

Абодий чақириғи Ироқ армияси Мосулнинг шарқий бўсағаларини босиб олиши ортидан янгради.

Мамлакат шарқидаги жабҳа чизиғидан туриб гапирган Ҳайдар Абодий ҳукумат етакчилигидаги кучлар "орқага чекинмайди ва синмайди", деб айтди.

Мосул халқига мурожаат қилган Абодий "биз сизни тез орада озод қиламиз", деди.

"Исломий давлат" гуруҳи шаҳарни икки йилдан буён назорат қилиб келади.

XS
SM
MD
LG