Линклар

Медведев Россия иқтисодиёти "ривожланиш босқичи"га кираётганини айтди


Россия бош вазири Дмитрий Медведев мамлакати иқтисодиёти "ривожланиш босқичига" кираётганини айтди.

Исроил телевидениеси 2-Каналига 5 октябрда берган интервьюсида Медведев Россияда инфляция келгуси йилда “4 фоиз атрофида" бўлишини башорат қилди.

Бу Совет Иттифоқи парчаланганидан буён Россиядаги энг паст инфляция даражасидир.

Унинг илова қилишича, энергия экспортига қарамликдан қутилиш учун Россия ўз иқтисодиёти "структурасини ўзгартириши керак".

Медведев юқори технологиялар ва ИТ бизнесида “технологик инқилоб биз учун ўта муҳим" деб айтди.

Дунёда энергия нархлари тушиб кетиши ва Ғарб Москвага қарши 2014 йилда санкциялар киритиши ортидан Россия иқтисодиёти ортга кетди.

XS
SM
MD
LG