Линклар

Қуръони олиб қўйилган журналист: "Мирзиёевни халққа ёмонотлиқ қилишмоқчи"


Дилдора Боймуродованинг ишонишича, маҳаллий ҳокимият вакиллари Мирзиёевни халқ орасида "ёмонотлиқ" қилишга уринмоқда

Дилдора Боймуродованинг ишонишича, маҳаллий ҳокимият вакиллари Мирзиёевни халқ орасида "ёмонотлиқ" қилишга уринмоқда

Навоий вилоят Кармана туманида истиқомат қилувчи ногирон журналист Дилдора Боймуродова маҳаллий ҳокимият вакилларини оддий одамлар уйида тинтув ўтказиш билан президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевни "ёмонотлиқ" қилишга уринаётганликда айблади.

Дилдора Боймуродованинг Озодликнинг OzodMikrofon-ида янграган бундай айблови бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг уйини 6 октябрда тинтув қилиши ортидан янгради.

Дилдора Боймуродованинг даъво қилишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг уйини тинтув қилиб, араб тилидаги "Қуръон" китоби ва планшетини олиб кетганлар.

Ўхшаш тинтувлар Дилдора Боймуродованинг Карманадаги яқин қариндошлари уйларида ҳам ўтказилган.

Журналистнинг Озодликка айтишича, 5 сентябрда таркибида туман миқёсидаги баъзи ишхоналар раҳбарлари – аёллардан иборат қарийб 20 кишилик гуруҳ унинг уйига келиб, Шавкат Мирзиёевни танқид қилгани учун ҳақоратлаганди.

II-гуруҳ ногирони бўлган Дилдора Боймуродова ҳозирга қадар бош вазир виртуал қабулхонасига қилган иккита шикояти ижобий ҳал бўлгани учун бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга нисбатан салбий қарашлари ўзгарганини айтди.

Бироқ, Дилдора Боймуродованинг иддао қилишича, бу галги тинтув иштирокчиларидан бири унга бош вазир виртуал қабулхонасига "шикоятбозликни бас қилиш" кераклигини айтган.

Озодлик Дилдора Боймуродова илгари сурган даъволар юзасидан Кармана тумани ички ишлар бўлимидан изоҳ ололмади.

Ўзбекистон Ички ишлар идоралари 20 февралда кенг кўламли “Тозалаш - Антитеррор” тадбирини бошлаган.

Бу тардир Ўзбекисоннинг деярли барча ҳудудларида олиб борилмоқда.

Текширув доирасида хорижга чиққан ўзбекистонликларга оид шахсий маълумотлар тўпланиб¸ улар билан “профилактик” суҳбат ўтказилади ва махсус рўйхатга киритилади.

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG