Линклар

logo-print

Тошкентда Абдулла Ориповни дафн этишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда


Абдулла Орипов Қўшма Штатларда

Абдулла Орипов Қўшма Штатларда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 6 ноябрь куни тарқатган хабардан англашилича, Ўзбекистон давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади.

Абдулла Орипов 75 ёшида 5 ноябрь куни эрталаб Қўшма Штатларнинг Хюстон шаҳридаги шифохонада вафот этди.

Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов икки ойдан буён Қўшма Штатларда қизи Мавлуда Орипованинг уйида меҳмонда эди.

Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдаги Ўзбекистон элчихонасига Абдулла Ориповни ватанига келтиришни ташкиллаштиришда “барча зарур чораларни” кўришга кўрсатма берган.

“Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди,” дейилади Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

Айни пайтда марҳумнинг "Дўрмон" қишлоғидаги уйи ва унинг атрофини тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG