Линклар

Австралия расмийлари Кобулдаги ўғирликка оид маълумотни текширмоқда


Австралия расмийлари Афғонистонда ўз ватандошлари ўғирланганига оид хабарни тасдиқлатишга уринаётганларини билдирдилар. Сўнгги пайтларда Афғонистонда инсонпарварлик миссиясида иштирок этаётган чет эл ватандошлари ўғирланиши билан боғлиқ бир неча жиноят содир этилган.

Австралия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги элчихона ўғирликка оид маълумотни астойдил ўрганаётгани маълум қилган, бироқ бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Кобулда ноҳукумат ташкилотида ишлаган австралиялик аёл ўғирлаб кетилгани ҳақида Tolo TV телеканали хабар тарқатган.

Бу йил Афғонистонда бир неча хорижлик, шу жумладан, икки австралиялик ўғирлаб кетилган. Апрель ойида Жалолободдаги хайрия ташкилоти офисидан куч билан олиб кетилган Керри Жейн Уилсон август ойида озод қилинганди. Кобулдаги Америка университетида дарс берган яна бир австралиялик август ойида ўғирлаб кетилган.

XS
SM
MD
LG