Линклар

Черногория расмийлари “рус миллатчилари”нинг давлат тўнтариши режасидан баҳс этмоқдалар


Черногорияда давлат тўнтариши уриниши бўйича тўпланган ашёвий далиллар, Подгорица, 2016 йил 6 ноябри.

Черногорияда давлат тўнтариши уриниши бўйича тўпланган ашёвий далиллар, Подгорица, 2016 йил 6 ноябри.

Черногория расмийларининг билдиришларича, ўтказилган текширувлар “рус миллатчилари” мамлакатда давлат тўнтаришини амалга ошириш, шу жумладан, НАТОга қўшилиш ҳаракати учун ғарбпараст бош вазирни ўлдириш режасига алоқадорлиги маълум бўлган.

Махсус прокурор Миливойе Катничга кўра, прокурорлар “Россиядан бўлган миллатчилар” 16 октябрь куни парламент биносига бостириб кириб, бош вазир Мило Жукановични ўлдиришга чоғланмиш жиноий гуруҳ ташкил қилганлари ҳақида хулосага келганлар.

Катничга кўра, Россия расмийларининг бу воқеага бевосита алоқадорлиги аниқланмаган, гумонланувчилар эса шу йўл билан ҳокимият тепасига россияпараст коалицияни олиб келишга умид қилганлар.

Парламент сайловлари бўлиб ўтган 16 октябрь куни Черногорияда черногориялик ва сербиялик 20 чоғли ватандош ҳибсга олинганди. Улар бош вазирни ўлдиришга қасдланганликда айбланган.

Хабарларга кўра, Белград расмийлари Сербиядан Жукановичнинг ҳаракатларини кузатиб юрган россиялик жосусларни йўллаган.Кремль бу ишга алоқаси борлигини мутлақо рад этмоқда. 2015 йил декабрида Черногория НАТОга қўшилиш учун расмий таклифнома олган. Жуканович Шимолий альянсга қўшилиш тўғрисидаги баённомани май ойида имзолаганди.

XS
SM
MD
LG