Линклар

logo-print

Трамп залда юзага келган талотум туфайли саҳнадан вақтинча эвакуация қилинди


Дональд Трампнинг Невададаги зал саҳнасидан олиб чиқиб кетилиши, 2016 йил 6 ноябри.

Дональд Трампнинг Невададаги зал саҳнасидан олиб чиқиб кетилиши, 2016 йил 6 ноябри.

АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Невададаги сайловолди учрашувида оломон орасида юзага келган талотум туфайли хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вақтинча саҳнадан эвакуация қилинди.

Кейинроқ Трамп минбарга қайтган, хавфсизлик хизмати ходимлари эса ҳодисага сабаб бўлган одам Остин Крайтсни қўлига кишан солиб, залдан олиб чиқиб кетганлар. Хабарларга кўра, оломон ичида кимдир “Қурол!” деб қичқирган, бироқ унинг ёнидан қурол чиқмаган.

Республикачилар партияси аъзоси бўлган ва Трампга қарши чиққан Остин Крайтснинг журналистларга билдиришича, у “Республикачилар Трампга қарши” деган плакатни кўтариб тургани учун Трамп тарафдорлари уни калтаклаганлар ва бўғишга уринганлар. У ҳам оломон ичидан кимдир “Қурол!” деб қичқириб, талотумга сабаб бўлганини ҳам қўшимча қилган.

Крайтс ўзини залдан олиб чиқиб кетган хавфсизлик хизмати ходимлари уни “бўғиб ўлдириши мумкин бўлган” кишилар қўлидан қутқарганини айтиб, уларга миннатдорчилик билдирган.

Крайтснинг ёнидан қурол топмаганлар ва у айблов эълон қилинмай, қўйиб юборилган. АҚШда президент сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилаяпти.

XS
SM
MD
LG