Линклар

logo-print

Федерал қидирув бюроси Клинтонга айблов юкламоқчи эмас


Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон.

Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон.

Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Коуми АҚШ конгрессига электрон хатлар янги партияси топилиши муносабати билан яқинда ўтказилган текширув бюронинг Ҳиллари Клинтонга нисбатан июль ойида ёйинланмиш позициясини ўзгартирмаганини билдирди. Бюро вакиллари Клинтон хоним АҚШ Давлат котиби бўлиб ишлаган пайтда хусусий электрон почтадан фойдалангани учун Демократлар партиясидан президентликка номзодга қарши айблов билдириш зарур эмас, деб ҳисоблайдилар.

28 октябрь куни Коуми конгрессга мактуб йўллаб, унда Клинтон билан боғлиқ янги электрон хатлар топилгани ҳақида хабар қилганди. Бунинг натижасида Клинтоннинг республикачи Дональд Трампга қарши сайловолди кампанияси хатар остида қолди. Сайловга саноқли кунлар қолганда АҚШда ўтказилган сўровлар Ҳиллари Клинтон Дональд Трампга нисбатан устунлигини сезиларли даража йўқотганини кўрсатди.

Трамп Клинтонни хусусий почтадан фойдалангани учун бир неча марта танқид қилган ва махфий маълумотга эътиборсизлик кўрсатгани учун уни судлаш лозимлигини урғулаган.

АҚШда президент сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG