Линклар

Туркманистон президенти Ўзбекистон бош вазири муовинини қабул қилди


Туркманистон президенти Ғурбанғули Бердимуҳамедов ўтган ҳафта якунида Ашхободга сафар қилган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқуловни қабул қилди.

Туркманистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарда Бердимуҳаммедов ўзбекистонлик меҳмон билан аввал эришилган иккитомонлама битимларни амалга ошириш қабатида туркман-ўзбек ҳамкорлигининг ҳозирги аҳволи ва истиқболларини муҳокама қилганлар.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, транспорт, гуманитар ва бошқа соҳаларда самарали алоқаларни кучайтириш учун қулай имкониятлар мавжудлиги урғуланган.

Учрашув сўнгида Бердимуҳамедов ва Рўзиқулов яхши қўшчилик алоқаларининг мустаҳкамлиги ҳамда ўзаро манфаатларга мувофиқ конструктив ҳамкорликнинг муваффақият билан давом эттирилишига ишонч билдирганлар.

XS
SM
MD
LG