Линклар

Мирзиёев бухоролик ва навоийлик сайловчилар билан учрашди


Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод, бош вазир Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод, бош вазир Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта охирида Бухоро ва Навоий вилоятлари сайловчилари билан учрашди.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, Мирзиёев бу учрашувларда ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларини баён этган.

Номзод дастурида давлат ва жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистонда президент сайлови 4 декабрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур сайловда “Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов, Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаров номзод ўлароқ қатнашсалар-да, Шавкат Мирзиёевга солиштирганда бу номзодларнинг сайловда ғалаба қилиш эҳтимоли минимал даражада экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG