Линклар

logo-print

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ¸ Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” ҳиссадорлик жамияти таркибига ўтказилди.

Бунгача метро фаолиятини бошқариш пойтахтдаги жамоат транспортини назорат қилувчи “Тошшаҳартрансхизмат” ширкати ваколатида эди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” ташкилий тизими ва ижроия структураси ҳам тасдиқланган ва бошқарувдаги мулозимлар сони 120 нафардан 93 нафарга туширилган.

XS
SM
MD
LG