Линклар

Тошкент - Душанбе авиарейси 2017 йилда тикланиши мумкин


Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолёт.

Ўзбекистон ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолёт.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиақатновлар 2017 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб қайта тикланиши мумкин.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати бош директори Валерий Тянга таянган ҳолда тарқатилган хабарларда Тошкент - Душанбе рейси ёзги йўналишлар жадвалига киритилиши айтилган.

Аввалроқ Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода тожик парламентида қилган чиқишида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари икки давлат ўртасидаги авиақатновни қайта тиклаш бўйича давлатлараро шартнома лойиҳасини тайёрлаб бўлганлари ҳақида маълум қилган эди.

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда тўхтатилган эди. 2000 йилдан эса Ўзбекистон Тожикистон ватандошларига виза режимини жорий этган.

XS
SM
MD
LG