Линклар

Андижон-Урганч йўналишида поезд қатнови 10 ноябрдан бошланади. Ўзбекистон темир йўлларининг билдиришича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.

Андижондан пайшанба кунлари йўлга чиқадиган поезд 24 соат йўл босиб, жума куни Урганчга етиб келади. Урганчдан Андижонга қайтиш поезди эса шанба кунлари йўлга чиқади.

Хабарда айтилишича, 9 ноябрдан бошлаб Тошкент-Андижон йўналишида тезюрар поезд қатнай бошлайди. Ҳар чоршанба куни Тошкентдан Андижонга, шанба кунлари эса Андижондан Тошкентга келадиган поезднинг йўлга кетадиган вақти 7 соатни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG