Линклар

Ўзбекистон 5 йил ичида етиштирилган пахтани 100 фоиз қайта ишлашга эришмоқчи


Бухородаги текстиль корхонаси

Бухородаги текстиль корхонаси

Ўзбекистон 2021 йилга келиб мамлакатда етиштирилган пахтани юз фоиз қайта ишлаш салоҳиятига эга бўлади.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигининг билдиришича, 2021 йилгача текстиль ва тикувчилик-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2016 йилга нисбатан 2,2 баробарга, экспорт қилиш 2 баробарга кўпайтирилиши кутилмоқда.

Вазирликка кўра, бу мақсадга эришиш учун 2019 йилгача умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган 77 лойиҳани, 2021 йилгача 2, 2 миллиард долларлик 140та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон 2016 йилда етиштирилган пахта ҳосилининг 55 фоизини қайта ишлаш қудратига эга бўлгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG