Линклар

logo-print

Минскда Ленинга ҳайкал қўйилди


Минскда Ленинга қўйилган янги ҳайкалнинг очилиш маросими.

Минскда Ленинга қўйилган янги ҳайкалнинг очилиш маросими.

Беларусь пойтахти Минскда 7 ноябрь куни Владимир Ленинга ҳайкал қўйилди. Украина эса шу куни мамлакатда Лениннинг энг сўнгги ҳайкали қўпориб ташланганни маълум қилди.

7 ноябрь Шўролар даврида Владимир Ленин раҳбарлигида амалга оширилган давлат тўнтариши куни сифатида нишонланган. Байрамнинг расмий номи Улуғ Октябрь социалистик революцияси деб аталган.

Минскда ҳайкал очилиши пайтида Лениннинг “большевикларнинг барча душманларини отиш керак, қанча кўп отилса, шунча яхши”, деган гапларини айтиб юрган мухолифатчи Дмитрий Дашкевич вақтинча ҳибсга олинди.

Беларусь президенти Александр Лукашенка шу куни ватандошларни байрам билан табриклади.

XS
SM
MD
LG