Линклар

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги бизнес марказлардан бирида юз берган ёнғиндан сўнг олти кишининг жасади топилди.

Олмаота шаҳар ёнғин ўчириш департаментининг билдиришича, Almaty Towers бизнес марказида 6 ноябрь куни чиққан олов ўша куниёқ ўчирилган . Жасадлар эса 7 ноябрь куни марказнинг олтинчи қаватидан топилган.

Ёнғин оқибатида марказнинг 1800 квадрат метрли майдони куйиб кетган. Мазкур марказда Қозоғистон фонд биржаси ва информацион тузилмалар жойлашган эди.

XS
SM
MD
LG