Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:18
Дональд Трамп.
Дональд Трамп.

АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонди

Америкаликлар 8 ноябрь куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз берди.АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясидан Доналд Трамп даъвогарлик қилди. Сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонди ва Американинг 45-президенти этиб сайланди.

12:52 9.11.2016

Висконсин, Пенсильвания, Оҳайо, Шимолий Каролина ва Флоридада эришган ғалабаси ортидан Республикачилар номзоди Дональд Трамп талаб қилинган сайловчилар ҳайъатининг 270дан кўпроқ овозини тўплаб Қўшма Штатларнинг 45-президентига айланди.

У айни дақиқаларда Манҳэттендаги меҳмонхонада ғалаба нутқини эърод қилмоқда.

12:47 9.11.2016

Ассошиэйтд Пресс: Дональд Трамп сайловда ғалаба қилди

Ассошиэйтд Пресс агентлиги хабарига кўра, Республикачи номзод Дональд Трамп Висконсинда ғалаба қозониб, сайловчилар ҳайъати 276 овозини тўплади ва Қўшма Штатларнинг сайланган президентига айланди

12:35 9.11.2016

Дональд Трамп тарихий ғалаба бўсағасида турибди

Дональд Трамп тарихий ғалабага эришиши кутилмоқда
Дональд Трамп тарихий ғалабага эришиши кутилмоқда

Пенсильваня, Оҳайо, Шимолий Каролина ва Флорида штатларидаги йирик ғалабалар президентликка Республикачилар номзоди Дональд Трампни АҚШнинг 45-президенти этиб сайланишига бир баҳя қолдирди.

Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди ташвиқоти раҳбари Ҳиллари Клинтоннинг Нью-Йоркдаги қароргоҳидан чиқиб, Ҳиллари Клинтон нутқ қилмаслигини айтди.

12:26 9.11.2016

АҚШ президент сайловининг жаҳон бозорига таъсири

АҚШ президент сайловида кўплаб штатларда Республикачилар номзоди Дональд Трамп кутилмаган ғалабага эришиши баробарида дунё бозорларида индекслар тушиб кетиши кузатилди.

Озодлик АҚШдаги сайловнинг жаҳон бозорига таъсири ҳақида изоҳ беришни сўраб, Қўшма Штатлардан иқтисодий таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоевга боғланди.

Суҳбатни тингланг.

Фарҳод Иноғомбоев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00
Бевосита линк

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG