Пенсильвания, Висконсин ва Мичиган штатлари ғолибни узил-кесил аниқлайди
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп Оҳайо, Шимолий Каролина ва Флорида штатларида рақиби Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонди.
Ҳозир Пенсильвания, Висконсин ва Мичиган штатларида овозларни санаш якунига етмоқда.
Ҳиллари Клинтон ўз рақибини Нью-Йоркда, Иллинойсда ва мамлакат шимолий-шарқидаги штатларда ортда қолдирди. Демократлар партиясидан вице-президентликка номзод Тим Кэйннинг қадрдон штати бўлмиш Виргинияда ҳам эҳтирослар жунбушга келган.
Нью-Мексико ва Колорадо штатларидаги ғалабадан кейин Клинтонда ғалабага бўлган умид ортганди. Бироқ Аляскадан бошқа 49 штатда сайлов участкалари ёпилганидан кейин ғалаба учун зарур бўлган 270 овоз учун курашда Дональд Трамп ҳали ҳам пешқадамлик қилаётгани аён бўлди.
Клинтон штаби Пенсильвания штати бўйича натижаларини умид аралаш хавотир билан кузатиб турганди, бироқ у ерда Демократлар номзоди ғалаба қилишига умид тобора камайиб бормоқда.
Авваллари доим демократларни қўллаб келган Висконсин ва Мичиган штатлари бу гал Трамп томон оғиб кетгандай.
Стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Флорида штатида испан тилли сайловчилар ўта фаол бўлгани учун таҳлилчилар бу ерда Клинтон ғалаба қозониши мумкинлигини башорат қилгандилар.
Бироқ участкалар ёпилганидан кейин саналган овозлар бунинг аксини кўрсатди – дастлабки натижаларга кўра, бу ерда Трамп озгина фарқ билан ғалаба қозонган.
Республикачилар Сенатда аксар ўринларни сақлаб қолди
Конгресс юқори палатаси учун курашда Демократик партия Сенатда битта ўринни эгаллади.
Аммо кўплаб сайловчилар Республикачиларга рай бераркан, Демократларнинг катта натижаларга эришиши имконсизга ўхшаяпти.
Иллинойис штатида республикачи-сенатор Марк Кирк ўз ўрнини демократ номзод Тэмми Даукорсга бой берган эса-да Тэмми Дакуорсом, Демократик партияга 100 ўринлик Сенатда аксариятга айланиши учун яна тўртта ўрин етмаяпти.
Демократик партиядан қолган номзодлар Индиана, Висконсин, Шимолий Каролина ва Флорида штатларида мағлуб бўлдилар.
Айни айтда, Associated Press ахборот агентлиги ва АҚШдаги бошча телевизион каналлар хабарига кўра, Республикачилар партияси вакиллар палатасида аксарият ўринларни сақлаб қолди.
Республикачилар ҳозирда Конгресснинг иккала палатасини назорат қилмоқда.
АҚШ ғарбий соҳилида ҳам Трамп Клинтонни ортда қолдирмоқда
АҚШ ғарбий соҳилидаги сайлов участкалари Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон устидан Оҳайо, Флорида ва Шимолий Каролина штатларида ғалаба қозонгани қабатида ёпилмоқда. Ҳозирча Трамп Клинтондан овозлар миқдори бўйича олдинда бораяпти.
Ҳиллари Клинтон ўз рақибини Нью-Йоркда, Иллинойсда ва мамлакат шимолий-шарқидаги штатларда ортда қолдирди. Демократлар партиясидан вице-президентликка номзод Тим Кэйннинг қадрдон штати бўлмиш Виргинияда Клинтон ғалаба қозониши тахмин қилинганди, бироқ бу ерда икки номзод ўртасидаги фарқ бор-йўғи бир неча минг овозни ташкил қилади.
Пенсильвания ва Мичиганда ҳам аёвсиз кураш авжига чиққан.
50 штатдан 49 тасида сайлов участкалари ёпилган ҳозирги пайтда, сўров натижаларига кўра, Трамп ўз рақибидан сезиларли равишда илгарилаб кетган. Сайловда ғолиб бўлиш учун номзодлардан бири камида 270 та овоз олиши лозим.
Сенатдаги ўринлар учун ҳам кураш кучаймоқда
Президент сайлови билан бир вақтда АҚШда Сенатга сайловлар ҳам бўлиб ўтмоқда. Мамлакатдаги икки етакчи партия Конгресснинг юқори палатасидаги ўринлар учун кураш олиб бораяпти.
Республикачилар партиясидан сенаторликка номзод Марк Кирк Иллинойс штатида демократ Тамми Даквортга ютқазгани маълум бўлганидан кейин демократларнинг Сенатда кўпчилик ўринга эга бўлиш учун тўртта ўрин олиши кифоя қилиши айтилмоқда.
Бу орада, АҚШдаги ABC ва NBC телеканаллари хабарига кўра, республикачилар Намояндалар палатасида кўпчилик ўринларни сақлаб қолишга муваффақ бўлаяптилар. Бу галги сайловда Сенатга Республикачилардан 24 вакил қайта сайланмоқда.
Конгресс юқори палатасидаги ўринлар учун Пенсильвания, Шимолий Каролина, Флорида ва Ню Ҳемпшир штатларида давом этаётир. Бу штатларда демократлар ғалаба қозониши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Демократларнинг Сенатда кўпчилик ўринга эга бўлиши, президент сайловида Демократлар партияси номзоди ғалаба қозонгудек бўлса, АҚШ янги президентига қонун чиқарувчи ҳокимият билан ишлаш президент Барак Обамадан кўра енгилроқ бўлишини англатади.