Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:39
Дональд Трамп.
Дональд Трамп.

АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонди

Америкаликлар 8 ноябрь куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз берди.АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясидан Доналд Трамп даъвогарлик қилди. Сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонди ва Американинг 45-президенти этиб сайланди.

15:40 8.11.2016

Клинтон Ню Ҳэмпшир штатининг Диксвилл-Нотч шаҳрида ғолиб чиқди

АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон Ню Ҳэмпшир штатининг Диксвилл-Нотч шаҳрида ўтказилган овоз бериш натижасига кўра ғолиб бўлган. 1960 йилдан буёнги анъанага кўра, Диксвилл-Нотч шаҳрида сайловчилар ярим тундан сўнг овоз беришлари мумкин. Сайлов участкасида етти киши қайд этилди. Тўрт нафари Клионтонга, икки нафари Трампга, яна бир сайловчи Либерал партиядан номзод Хэри Жонсонга овоз берган. Клинтон Ню Ҳэмпширнинг яна бир штатида ғолиб келган. Тунда овоз бериш мумкин бўлган учинчи шаҳарда эса Трамп кўп овоз қозонган. USA Today нашрига кўра, Ню Ҳэмпшир штатининг тунда овоз бериш мумкин бўлган шаҳарларида берилган жами овозлар бўйича Клинтон ғолиб бўлган.

15:59 8.11.2016

Америка овози мухбири Одил Рўзалиев Виржиния штатида сайлов жараёнини кузатмоқда

17:20 8.11.2016

АҚШда янги президент ишга тушса, Марказий Осиёга нисбатан сиёсатда нима ўзгаради?

18:28 8.11.2016

Ҳиллари Клинтон Ню Йоркдаги сайлов участкасида овоз берди

Бугун Ню Йорк штатининг Чапақуа шаҳарчасидаги сайлов участкасида Ҳиллари Клинтон турмуш ўртоғи Билл Клинтон билан овоз беришда қатнашди.

- Бу ерда қанча масъулият борлигини сезяпман. Қанчадан қанча одам сайлов натижасига кўз тикмоқда. Ғолиблик менга кулиб боқса мамлакат учун қўлимдан келганини қиламан, - деди Клинтон.

Клинтон Ню Йоркда овоз берди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG