Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:09

Ҳиллари Клинтон ҳаётига назар


Ҳиллари Клинтон кўплаб тарихий ютуқларга эришган. Уларнинг энг сўнггиси Демократлар партиясидан президентлик номзодини қўлга киритган илк аёл мақомидир. Собиқ биринчи хоним, собиқ сенатор ва давлат котиби энди "Президент хоним" унвонини қўлга кирита оладими? Бунинг жавобини бугунги сайлов якунида биламиз. Тарафдорлари ва ҳатто республикачи рақиби Доналд Трамп томонидан "курашчи" дея аталган Клинтоннинг ҳаёт йўлига назар ташлаймиз.

Ҳиллари Клинтон президентлик учун демократлар номзодини қўлга киритган илк аёл сифатида тарихга кирди.

"АҚШ президентлиги учун номзодликка тавсиянгизни қабул қиламан", - дея ҳайқирди у.

Ҳиллари Клинтон ҳаётига назар
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:49 0:00
Бевосита линк

69 ёшли Клинтоннинг бундай тарихий ютуқлари оз эмас.
Клинтон 1969-йил Веллесли коллежининг биритув маросимида нутқ қилган илк талаба бўлди.

Йел университетида Бил Клинтон билан танишди. Улар турмуш қуриб, Челси исмли фарзанд кўришди. Бил Клинтон 1992-йил АҚШ президенти этиб сайланди. Ҳиллари Клинтон анъанавий биринчи хонимлардан фарқли ўлароқ сиёсатда фаол бўлди.

Рон Форниэр Клинтонлар карерасини яқиндан кузатган журналист.
"У турмуш ўртоғи билан узоқ йиллик сиёсий карерага эга бўлишини билган", - дейди у.

Аммо ўртада можаролар ҳам чиқди. Президент Клинтоннинг Моника Левински билан дон олишгани улар обрўсига жиддий зарба бўлди. Ҳилларининг ўзи ҳам бошқа ишлар бўйича терговга тортилди, дейди Жоржтаун университети профессори Стефен Вейн.

"Унинг самимийлигига шубҳа қиладиган одамлар бор", - дейди Вейн.
2001-йил Ҳиллари Клинтон Ню-Йоркдан сенаторликка сайланиб, бундай лавозимни қўлга киритган илк биринчи хоним бўлди. У 2003-йил Ироқ урушини ёқлади, 2007-йил эса иммиграция ислоҳоти учун овоз берди
"Фуқароликка йўл очадиган иммиграция тизими керак бизга", - деди Клинтон.

Президент Барак Обама уни давлат котиби қилиб олди. Бу лавозимда Клинтон 112 давлатга сафар қилиб, рекорд кўрсаткичга эришди.

Ливиянинг Бинғози шаҳрида 4 америкалик ҳалок бўлган ҳужум учун Клинтон кескин танқидларга учради.

2016-йилги президентлик сайлови кампаниясида эса электрон мактублари яна бир машмашага айланди.

Клинтон давлат ёзишмалари ва махфий ҳужжатларни шахсий сервер орқали жўнатгани анча овоза бўлди. Аммо Федерал Қидирув Бюроси бу ишда жиноят изини топмади.

"Жиноий иш очишга асос йўқ", - деди бюро раҳбари.

Аммо сайловга 10 кун қолганда, янги мактублар топилгани боис Федерал Қидирув Бюроси ишни қайта очди. Овоз беришдан 2 кун олдин тергов хулосаси эълон қилинди: бу сафар ҳам жиноят аломатлари топилмаган.

XS
SM
MD
LG