Линклар

8 ноябр куни америкаликлар Қўшма Штатларнинг 45-Президентини сайлашади. АҚШ тарихида энг жанжалли ва энг муҳим дея тарифланаëтган бу сайловни Қурултой эшиттиришида муҳокама қилганлар фикри тенг иккига бўлинди.

Ўзбекистонлик сиëсатшунос Фарҳод Толипов назарида Доналд Трамп каби мухожирлар ва мусулмонларга паст назар билан қарайдиган шаҳснинг номзод бўлиши демократиянинг таназзулидир.

АҚШда истиқомат қилувчи сиëсий фаол Фарҳод Иноғомбоев эса сайловлар демократия гўзаллигини намоëн қилганлигини айтади.

АҚШ ватандошлигини олган асли ўзбекистонлик Исоқжон Зокиров эса¸ ҳар иккала номзод мужодаласи ҳам пировардида демократия ғалабасига ҳисса қўшади деган фикрда.

Суҳбатдошга кўра¸ АҚШга грин-кард ютиб ëки бошқа йўл билан келганларнинг аксарияти шуурида демократиядан кўра диний радикализмга мойиллик кузатилади:

-АҚШ сайлови барчага тенг имкон берганини кўриб туриб ҳам улар демократияни ëмонлайди¸дейди суҳбатдош.

Америка овози журналисти Навбаҳор Имомова 16 йилдан бери АҚШда яшаб сайлов жараëни узоқ меҳнат ва машаққат талаб қиладиган барча мамлакатлар учун зарур бўлган демократик институт эканлигини эътироф қилганлигини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG