Линклар

Покистон “яшил кўзли қизалоқ”ни депортация қилди


Шарбат Гула (бурқада) Пешовардаги суд биносини тарк этмоқда, 2016 йил 4 ноябри.

Шарбат Гула (бурқада) Пешовардаги суд биносини тарк этмоқда, 2016 йил 4 ноябри.

Покистон расмийлари сурати 1985 йили National Geographic муқовасида босилган афғонистонлик Шарбат Гулани ватанига депортация қилди. Озодликнинг Покистон хизмати хабарига кўра, Гула чегарага олиб борилиб, афғон расмийларига топширилган.

Ҳозир ёши 40 да бўлган аёл тўрт боласи билан сохта ҳужжат асосида яшагани учун Пешоварда қўлга олинганди.

Аввалроқ Шарбат Гула вертолётда Кобулга жўнатилиши, у ерда аёлни Афғонистон президенти Ашраф Ғани кутиб олиши хабар қилинганди. Гуланинг фарзандлари Афғонистонга аввалроқ депортация қилинган. Афғонистон президенти маъмурияти вакиллари Кобулда Гула ва унинг болалари учун уй ҳозирлаб қўйилганини айтганлар.

XS
SM
MD
LG