Линклар

Қрим суди қрим-татар миллатига мансуб шахсни Ўзбекистонга бадарға қилиш ҳақида ҳукм чиқарди


Қрим суди яриморол турғуни, қрим-татар миллатига мансуб Недим Халиловни Ўзбекистонга депортация қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Қрим татарлари қурултойи МСК раҳбари Заир Смедляев Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

“Қрим татарларининг қаршилик ҳаракати” мувофиқлаштирувчиси Недим Халилов, маълумотларга кўра, Қримда 1986 йилдан бери яшаб келган.

Заир Смедляев фикрича, босқинчилар “суд”ининг Халиловга нисбатан қарори яриморол расмийларининг Қрим татарларига ва яқин истиқболга муносабатининг ёрқин кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади.

Недим Халилов Киев расмийлари Туб халқлар ҳуқуқлари бўйича БМТ декларациясини ратификация қилишдан бош тортганига қарши норозилик сифатида 2012 йилда Украина ватандошлигидан воз кечгани билан танилган.

2016 йил февралида Халилов Симферополь “Марказий суд”ига босқинчи расмийлар ҳамда Россия президенти ҳаракатларини ноқонуний деб топиш ҳақида шикоят аризаси топширганди.

XS
SM
MD
LG