Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг тўрт олийгоҳи Европа университетлари билан ҳамкорлик қилади


Ўзбекистоннинг тўрт олийгоҳи Erasmus+ дастури доирасида Европа Иттифоқи университетлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик бошламоқчи. Бу ҳақда Газета.уз сайти Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегацияси вакиллари сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Европа университетлари билан Гулистон Давлат университети, Тошкент Информацион технологиялар университетининг Самарқанд филиали, Навоий Давлат педагогика институти ва Нукус Давлат педагогика институти узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиши айтилмоқда.

Бу йил Erasmus+ учун Ўзбекистон олийгоҳлари потенциалини ривожлантириш бўйича етти лойиҳа танлаб олинган. ЕИнинг 15 давлатидаги 23 университет билан Тошкентдаги 6 олийгоҳ ва вилоятлардаги 16 олийгоҳ ҳамкорлик қилади. Европадаги 45 университетда Ўзбекистоннинг 38 олийгоҳидан 240 дан зиёд вакил стажировкадан ўтиши ва ўқиши мумкин. Шунингдек, маъруза қилиш, тадқиқотлар ўтказиш ва тажриба алмашиш учун Европадан Ўзбекистонга 100 чоғли ўқитувчи ва докторант келиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG