Линклар

Дональд Трамп АҚШнинг навбатдаги президенти этиб сайланиши ортидан глобал биржа бозорлари ҳамда АҚШ доллари тушиб кетди.

Инвесторлар Трамп ғалабаси глобал миқёсда иқтисод ва савдо соҳаларида беқарорлик келтириб чиқаришидан ҳамда узоқ сиёсий ноаниқликка олиб келишидан хавотирдадир.

Трамп бозорлар хушлаб келаётган Ҳиллари Клинтонни мағлуб этиши ортидан 9 ноябрь куни эрталаб Европа биржалари пастлаб кетди.

АҚШ биржа кўрсаткичлари 5 фоизга пастлади. Британия Европа Иттифоқини тарк этишга қарор қилганда ҳам бундай бўлмаган эди.

Трамп ғолиб чиқса АҚШ ва Мексика ўртасида “чиройли девор” ўрнатишни ваъда қилиб келаётгани учун Мексика песоси айниқса қаттиқ зарб еди ва АҚШ долларига нисбатан рекорд паст даражага тушди.

Аксар бозорлар Клинтон ғолиб чиқишини истаган эди, чунки инвесторлар Клинтон президент Барак Обама сиёсатини давом эттиришига ишонч боғлаган эди.

XS
SM
MD
LG