Линклар

Сайловда ғолиб чиққан Трамп “барча америкаликлар” учун президент бўлишни ваъда қилди


АҚШ преизденти сайловида Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни мағлуб этган Республикачилар партиясининг миллардер номзоди Дональд Трамп америкаликларни бирлашишга чақирди.

Ғалабаси ортидан Манхэттен меҳмонхонасида уни қўллаш учун тўпланганлар олдида сўзга чиққан Трамп“барча америкаликлар учун” президент бўлишини ҳамда уларнинг ишончини оқлашини айтди.

Трамп Клинтон билан телефон орқали суҳбатлашганини, рақиби мағлубиятини тан олганини айтди.

Трамп яна ўз мамлакати учун узоқ йиллар давомида ишлага рақибини олқишлади.

Трамп Висконсин штатида ғалаба қозониши ортидан расмий равишда сайлов ғолиби бўлди. Висконсиндаги сайлов натижалари ортидан Трамп умуий ҳисбода 276 овоз тўплади.

АҚШ президентлик сайловида ғолиб бўлиш учун сайловчилар ҳайъатининг 270 дан кўпроқ овозини тўплаш етарлидир.

XS
SM
MD
LG