Линклар

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Андижон шаҳридан Тошкентга № 94/93 тезюрар поездлари қатновини йўлга қўяди.

«9 ноябрь куни № 94/93 тезюрар поезди Андижон-Тошкент йўналишида қатнай бошлайди», деб хабар қилди кун.ўз сайти «Ўзтемирйўловчи» АЖ га таяниб.

Поезд ҳафтанинг чоршанба кунлари Тошкентдан соат 13:00да чиқиб, Андижонга соат 19:10да етиб боради. Андижондан Тошкентга қайтиш эса ҳафтанинг шанба кунларида амалга оширилади: соат 22:15да йўлга чиққан поезд якшанба куни эрталаб соат 05:16да пойтахтда бўлади.

10 ноябрь куни Андижон-Урганч йўналишида №393/394 рақамли янги поезд қатнови йўлга қўйилади.

Поезд Андижондан пайшанба куни соат 08:05да йўлга чиқиб, жума куни соат 08:00да Урганчда бўлади. Хоразмдан жума куни соат 19:20да ортга қайтган поезд шанба куни соат 19:10да Андижонда бўлади.

XS
SM
MD
LG