Линклар

logo-print

Эрон: Трамп ядровий келишувни ҳурмат қилиши керак


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг навбатдаги президенти Дональд Трамп дунёнинг қудратли давлатлари ва Теҳрон ўртасида имзоланган шартномани ҳурмат қилиши керак, деб баёнот берди.

Трамп ўз кампанияси давомида келишувни “мен кузатган энг ёмон шартномалардан бири” дея баҳолаб, уни бекор қилишини таъкидлаган.

Зариф 9 ноябрь куни Tasnim янгилик агентлигига берган интервьюсида “Ҳар бир АҚШ президенти бугунги дунё ҳақиқатларига кўзини очиши керак”, деди.

“Энг муҳими АҚШнинг бўлажак президентининг келишувларга амал қилиши, амалга оширилган чора-тадбирларни ҳурмат қилишидир”, деди вазир.

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий йил бошида Трамп шарҳларига жавобан агар лозим бўлса, жон деб шартномани “ёқиб юборишини” таъкидлаган эди.

Эроннинг Атом энергияси ташкилоти бундай ҳолга тайёр эканлигини билдирди.

Ташкилот матбуот котиби Беҳруз Хамалванди давлат матбуотига берган интервьюсида “Биз ядровий дастуримизни ҳар қандай вазиятда давом эта оладиган қилиб тизганмиз”, деди.

XS
SM
MD
LG