Линклар

Москва Вашингтон билан алоқаларини тиклаш истагини билдирди


Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Владимир Путин Дональд Трамп билан у президентлик вазифаларини бажариш расман бошлагунича сўзлашувлар ўтказмоқчи эмас.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Владимир Путин Дональд Трамп билан у президентлик вазифаларини бажариш расман бошлагунича сўзлашувлар ўтказмоқчи эмас.

Россия президенти Владимир Путин Кремль АҚШ билан тўлақонли алоқаларни тиклаш исташи тўғрисида баёнот берди.

Путиннинг айтишича, бу истакни амалга ошириш “йўли осон эмас”, лекин Россия бу йўлнинг “ўзига тегишли қисмини босиб ўтишга тайёр”.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Владимир Путин Дональд Трамп билан у президентлик вазифаларини бажариш расман бошлагунича сўзлашувлар ўтказмоқчи эмас.

Аввалроқ Путин Трампни ғалаба билан қутлагани хабар қилинган эди.

Америкаликлар 8 ноябрь куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз берди. АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясидан Доналд Трамп даъвогарлик қилди. Сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонди ва Американинг 45-президенти этиб сайланди.

XS
SM
MD
LG