Линклар

Барак Обама АҚШ президенти лавозимига сайланган Дональд Трампни ғалаба билан табриклади.

Трампнинг сайловолди кампанияси раҳбари Келлиэнн Конуэйнинг хабар қилишича, амалдаги президентнинг бўлажак президент билан пайшанба куни учрашиши кутилмоқда.

Трампнинг 8 ноябрь кечқурун айтишича, уни Демократик партиядан президентликка номзод Ҳиллари Клинтон телефон орқали қутлаган.

Америкаликлар 8 ноябрь куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз берди. АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясидан Доналд Трамп даъвогарлик қилди. Сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонди ва Американинг 45-президенти этиб сайланди.

XS
SM
MD
LG