Линклар

Петербургда “Ҳизбут Таҳрир” ячейкасини тузмоқчи бўлганликда гумонланган олти кишига нисбатан суд ҳибсда сақлаш эҳтиёт чорасини қўллади.

INTERFAX агентлиги 9 ноябрь куни “Санкт-Петербургнинг Киров туман суди қарори билан чоршанба куни олти киши ҳибсга олинди”, деб хабар берди.

Ҳибс қилинганлардан уч нафари Доғистон, бир нафари Тожикистон ватандошидир. Икки кишинигнг ватандошлиги маълум қилинмаган. Уларнинг энг каттаси 35, энг кичиги 25 ёшдадир.

Хабарда айтилишича, ҳибсга олинганларнинг уйлари тинтув қилинганида “Ҳизбут Таҳрир” мафкурасига оид китоблар ва ҳизбнинг "Ал- Ваъй” журнали топилган.

XS
SM
MD
LG