Линклар

logo-print

АҚШ элчихонаси Тожикистонда террорчилик эҳтимолидан огоҳлантирди


АҚШ элчихонасига кўра, Толибон жанггарилари чегарани бузиб ўтишлари мумкин.

АҚШ элчихонасига кўра, Толибон жанггарилари чегарани бузиб ўтишлари мумкин.

АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистонда террор ҳаракатлари эҳтимолидан огоҳлантирди.

REGNUM агентлигининг чоршанба куни хабар беришича,элчихона Афғонистондан террорчи гуруҳлар вакиллари чегарани бузиб ўтишлари ва одамлар оммавий тўпланадиган жойларда ҳужумларни уюштиришлари мумкин экани тўғрисидаги маълумотларга эга.

Шу муносабат билан элчихона АҚШ ватандошларига жамоат транспортидан фойдаланмаслик, Тоғли Бадахшондаги АҚШ ватандоршларига эса кемпинг ва велосипедда сайр қилмаслик тавсия этилган.

Бундан аввалроқ Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош бўлган Қундуз вилоятида Толибон жанггариларининг фаоллашгани кузатилган эди.

XS
SM
MD
LG