Линклар

logo-print

Дональд Трамп ғалабаси эълон қилинганидан сўнг Кубада ҳарбий машғулотлар бошланди


Барак Обама (чапда) Куба раҳбари Рауль Кастро билан 2015 йилда учрашган эди.

Барак Обама (чапда) Куба раҳбари Рауль Кастро билан 2015 йилда учрашган эди.

Куба ҳукумати АҚШ президентлик сайловида Дональд Трамп ғолиб чиққани ортидан чоршанба куни мамлакатда беш кунлик ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказишни бошлади.

Машғулотлар сайловда Республикачи Дональд Трамп ғолиб чиққани тўғрисида расман эълон қилинганидан сўнг дарҳол бошлаб юборилди.

Куба ҳукумати машғулотлар ўтказилишини расман Трампнинг президентликка сайлангани билан боғлагани йўқ. Ҳукумат ҳарбий машғулотлар “душманларнинг турли ҳужумларини бартараф этиш мақсадида ўтказилаётгани”ни маълум қилган.

2015 йил июлида президент Барак Обама Куба билан узоқ йиллардан бери узилиб қолган дипломатик алоқаларни қайта тиклаган эди.

Дональд Трамп эса сайловолди нутқларида Куба билан алоқалар яхшиланишига қарши танқидий фикрларни билдирган.

XS
SM
MD
LG