Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон Дональд Трамп билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди


Ҳиллари Клинтон.

Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод бўлган Ҳиллари Клинтон сайловда мағлубиятга учраганидан афсус билдирди ва сайланган президент Дональд Трамп билан мамлакат манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Унга кўра, “бундан ҳам кучлироқ ва адолатли Американи” қуришда иштирок этиш унинг ватандошлик бурчидир.

Нью-Йоркда қилган чиқиши чоғида Клинтон АҚШ жамиятидаги бўлиниш ўзи таҳмин қилганидан кучлироқ бўлганини таъкидлади ва ўз сафдошларига сайлов жараёнида қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирди.

8 ноябрь куни АҚШ президентлигига бўлиб ўтган сайловда Республикачи номзод Дональд Трам ғолиб чиқди.

Сайлов кунига қадар ўтказилган ижтимоий сўровларда Ҳиллари Клинтон ўз рақибидан 4 фоиз олдинда бораётгани, сайловчиларнинг 45 фоизи Клинтонга, 41 фоизи Трамга овоз бериши мумкинлиги таҳмин қилинган эди.

XS
SM
MD
LG