Линклар

logo-print

Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов ишчи ўринлари яратишга эътибор қаратмоқчи


Ҳотамжон Кетмонов сайловчилар билан учрашув пайтида.

Ҳотамжон Кетмонов сайловчилар билан учрашув пайтида.

Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида ўз сайловолди дастурида иш ўринларини кўпайтиришни асосий мақсад қилиб қўйгани тўғрисида гапирди.

Мазкур учрашув вилоят Маънавият марказида туманлар билан видеоконференция тарзида ўтказилди.

Кетмоновнинг айтишича, ишчи ўринларини кўпайтириш учун бизнесни ривожлантириш зарур бўлади. Шунинг учун қўшимча ишчи ўринлари яратаётган бизнес тузилмаларга имтиёзли кредитлар беришни таклиф қилмоқда.

Кетмоновга кўра, ишсизликни бартараф этиш учун бизнес ва маориф тузилмаларинингн ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш керак. Бунинг ортидан битирувчиларнинг тўғридан-тўғри иш билан таъминланиши кафолатланади.

XS
SM
MD
LG